Untitled Document

Суҳбат... Аҳли суннат эътиқоди

Саҳобаи киромга ҳурмат ва муҳаббат шарт. Ҳеч бирига ёмон назар қилинмайди. Жамал ва Сиффин ҳодисалари ижтиҳод фарқидан бўлган. Бу ҳодисаларга аралашмаган ҳеч бир мусулмоннинг саҳобаларни танқид қилишга ҳаққи йўқ.

Жаннат билан суюнчиланган бир саҳобани танқид қилишга уринган мусулмоннинг иймони титраши керак. Чунки Қуръони карим билан исломиятни бизга етказганлар саҳобалардир. Уларнинг ҳар бири ишончли ва одилдир.

Халифалик тартиби ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (розиаллоҳу анҳум) шаклидадир. Ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайн сунний мусулмонларнинг кўз қорачиғидек азиздир. Шунинг учун бутун сунний масжидларда хутбаларда халифалар билан бирга бу иккисининг исми ҳам айтиб ўтилади.

Пайғамбаримизнинг завжалари мусулмонларнинг оналаридир. Онага қарши чиққан кимса Қуръондаги ота-онага тегишли ҳукмни оёқости қилган бўлади. 

Маъсум (бегуноҳ)лик фақат пайғамбарларга хос. Аҳли суннат эътиқодида мужтаҳид ва авлиёлар ҳам маъсум эмас. 

Ғайбни фақат Аллоҳ билади. Пайғамбарлар Аллоҳ билдирган ғайбни баён қилади. 

Аллоҳу таоло, ҳазрати Мусонинг онаси (Қасос, 7) ва ҳазрати Марямнинг ҳодисасидек (Ол-и Имрон, 37) хоҳлаган авлиёсига икром ва илҳом бериб, уларни билим ва ҳикмат эгаси қила олади. Бунга ширк дейиш Аллоҳу таолонинг ирода, қудрат ва яратишига қарши чиқиш бўлади. Ҳатто ари (Наҳл, 68) ва чумолига (Намл, 17-18) ҳам илҳом беради. Булар барчаси оятлар билан собитдир. Аллоҳу таолонинг зотий ва субутий сифатлари бор. Сунний ақоид бўйича, қиёматга яқин ҳазрати Маҳдий келади. Сунний фиқҳда мута (вақтинчалик) никоҳи ботилдир. Инсоний муносабатларда тақийя (иккиюзламачилик) эмас, ислом ахлоқининг мезонлари бўлмиш "ҳадислар" татбиқ этилади.