Untitled Document

Турфа олам... Биласизми?

- Айрим денгиз отларининг узунлиги 20 сантиметргача етиши мумкин.

- Дунёдаги энг катта ер чувалчанги 1868 йилда Австралияда топилган. Унинг узунлиги 1 метр 20 сантиметрга етган.

- Буюк Британиядаги мактаб ўқувчиларининг ярми Германияни Европадаги энг зерикарли мамлакат деб баҳолашган.

- Дельфинлар одамлардек автоматик тарзда нафас ололмайди. Демак, улар ухлай олмайди ҳам. Агар дельфин ухласа ёки хушидан кетса, ҳалок бўлади.

- АҚШда 100 миллионтадан кўпроқ ит ва мушук яшайди.

- 60 дақиқалик аудиокассета тасмасининг узунлиги 172 метр бўлади.

- Моцартнинг майити шахси ноъмалум қашшоқларни кўмиш учун мўлжалланган қабристонга дафт этилган.

- Ҳар бир одам ҳаётининг ўртача 2 ҳафтасини светофорда тўхтаб кутишга сарфлайди.

- Капалак қуртининг 4 мингта мушаги бор. Инсонда эса – 600 та.

- “Кенгуру” сўзининг маъноси – “мен билмайман”. Капитан Кук аборигенлардан бу қандай ҳайвон деб сўраганида улар “билмайман” деб жавоб беришган.

Тажриба...Ота-она тажрибаси авлодга ўтадими?

Ота-оналарнинг травматик тажрибалари эпигенетик мерос орқали тўғридан-тўғри авлодларга ўтиши мумкин. Атлантадаги Эмори университети олимлари сичқонлар устида тажриба ўтказиб, уларда ацетофенон ҳидидан қўрқиш ҳиссини уйғотишди. Бунинг учун улар ҳар сафар ҳид пайдо бўлганида ҳайратда қолишарди. Шу сичқонларнинг болалари ва ҳатто набиралари ҳам қўрқувни бошдан кечирдилар. Бу ҳидни ҳидлаган наслларнинг баъзилари пробиркада чатиштирилган бўлиб, ота-оналарини ҳеч қачон танимаган. Салбий тажрибани узатишнинг ўзига хос механизми ҳали ўрнатилмаган, аммо тажрибали эркаклар донидаги ДНКнинг баъзи қисмлари қандайдир тарзда ўзгарганлиги аниқланган.