Суҳбат... Аҳлисуннатнинг раиси Имоми Аъзам (2)
Имоми Аъзам ёнига келган заҳоти у ўрнидан ирғиб туриб ҳурмат ва илтифот кўрсатди. Имоми Аъзам кетганидан кейин ёнидагиларга “Бу зотни танийсизми? Бу зот Абу Ҳанифа Нуъмон бин Собит ҳазратларидир. Агар у, шу ёғоч устун олтин деса борми, албатта исботлаб беради” деди.
Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари тижорат билан ҳам шуғулланар эди. Талабаларининг эҳтиёжларини ўз ёнидан таъминлар эди. У шогирдларига шунчалик комил таълим берган эдики, ўзгаларнинг узоқ вақт изланиб, тер тўкиб топган ҳукмларини оз вақтда топишга муваффақ бўларди. Унинг сабоқ бериш усулини кўриш учун ва шогирдлари билан учрашиш учун келган, ҳатто ораларида тобеин буюклари ҳам бўлган илмий ҳайъат аъзолари, Имоми Аъзамнинг шогирдларининг устунлигини, муваффақиятларини кўриб жуда катта мамнуният билан кетишган эди. Шогирдларига: “Сиз қалбимнинг қувончи, ғамимга тасалли берувчисиз” дер эди у муборак.
Хуллас, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нуъмон бин Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари, Ислом дини мусулмонлардан тўғри эътиқодни (аҳли суннат эътиқоди), тўғри амал ва яхши ахлоқни талаб қилишини билдириб, бутун умрини ушбу нажот йўлини одамларга ўргатиш ва тушунтиришга сарфлаган. Вафотидан кейин ҳам у тарбиялаб етиштирган шогирдлари ва китоблари асрлар давомида бутун мусулмонларга ёруғ йўл кўрсатиб, раҳбарлик қилмоқда. Аллоҳу таоло бизни шафоатларига лойиқ айласин. Омин