Тарих... Султон Жалолиддин ва Гуржистон (3)
Шу тариқа, қудрат ва тараққиётнинг чўққисига чиққан Гуржистон қулайди. Бошқа ўзини ўнглай олмайди. Агар Хоразмшоҳ бўлмаганида ўрта асрлардаги Гуржистон ҳозиргисидан анча катта ва қудратли бўлиши мумкин эди. Лекин тарих фанида “агар” сўзи қўлланилмайди.
Собиқ Иттифоқ даврида султон Жалолиддиннинг бу юришлари шунчаки эслаб ўтилади. Шу кунгача аҳамияти пасайтириб кўрсатилади. Ўша давр манбалари таҳлил қилинса, мўғуллар Ислом юртларидан қанчалар тамаъланиб туришган бўлишса, гуржилар ҳам ён-атрофдаги мусулмон вилоятларга кўз тикишган эди. Гуржилар, яъни насоролар ва мусулмонлар ўртасидаги чегара Озарбайжондаги Мароға шаҳри эди. Эътиборли жиҳати, султон Жалолиддин Мароғани жангсиз ишғол этади ва шаҳарга кираётганида халқ уни олқишлаб кутиб олади. Сабаби, агар султон Жалолиддин келмаганида Мароға ҳам гуржилар томонидан истеъло қилиниши муқаррар эди.
Манба: t.me/Baxtiyor_Abdugafur
Воқеа...Фаррош касофати
АҚШнинг Нью-Йорк штати Трой шаҳрида жойлашган Реннис Селлер политехника университетида янги типдаги қуёш панелларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўп йиллик тажрибалар ўтказилган.
Ўшанда олимлар 10 йиллик тажриба материалларини Цельсий бўйича қатъий -44 даража ҳароратда музлаткичда сақлаётган эдилар. Бир куни кутилмаганда музлаткич камераси «гулдираб» қолади, аммо ишлашда давом этади. Мутахасислар бундай ҳолда улар келмагунча ҳеч ким ҳеч нарсага тегмасликни тайинлашган эди. Бироқ улардан олдин ишга келган фаррош музлаткични гулдирашини бартараф этмоқчи бўлиб “рубильник”ни ўчиради, камера ишлашдан тўхтайди...
Оқибатда олимларнинг 10 йиллик кузатув натижалари бутунлай йўқолади.