Суҳбат... Сирот кўпригида 7 та савол
Сирот кўприги Аллоҳу таолонинг амри билан жаҳаннамнинг устига қурилади. Жаннатлик бўлганлар ундан осонгина ўтиб, жаннатга кирадилар. Жаҳаннамлик бўлганлар эса Сиротдан ўтолмай, жаҳаннамга тушадилар.
Сирот кўпригида ҳар бир мусулмондан 7 та савол сўралиши билдирилган:
1- Иймон: Омантуда билдирилган 6 та асосга ишониш деганидир. Иймони бўлмаганлар жаҳаннамга тушиб, у ерда абадий қолишади. Масалан, Ислом динининг ҳукмларидан биттасига арзимас нарсадек қараган ёки “ҳозирги замонга тўғри келмайди” деган одамнинг иймони кетади. Эътиқоди бузуқ одамлар жаҳаннамга ташланади, лекин заррача бўлса ҳам иймони бор бўлгани сабабли у ерда абадий қолмайди. Иймон – аҳлисуннат олимларининг билдирганларига мос бўлиши керак. 4 мазҳаб олимларига “Аҳлисуннат олими” дейилади.
2- Намоз: Шартларига мос ҳолда ўқиш ва қазога қолган намоз қарзи бўлмаслиги керак. Динимизда иймондан кейин энг қийматли ибодат намоздир. Намоз диннинг устунидир.
3- Рўза: Рамазонда рўзани яхши кўриб тутиш керак. Чунки бу жуда фазилатлидир. Имсок ва ифтор вақтларида тўғри тақвимларга амал қилиш керак.
4- Ҳаж: Шартларига амал қилган ҳолда, умрида бир маротаба ҳажга бориш. Ҳажнинг шартларини пухта ўрганиш, сўнгра бажариш керак.
5- Закот: Бой бўлганлар шартларига мос ва ўз хоҳиши билан бериши керак.
6- Ғусл: Ғуслнинг шартларига диққат қилиш ҳамда илмиҳол китобларида ёзилганидек олиш керак.
7- Қул ҳаққи: Ўғрилик ва товламачилик, одамни ранжитиш, бўҳтон ва ғийбат қилиш, қўпол гапириш, ҳатто олайиб қараш ҳам қул ҳақларидан. Зиммасида қул ҳаққи бўлган одамнинг савоби олиниб, ҳақ эгасига берилади. Агар савоби йўқ бўлса ҳақ эгасининг гуноҳлари олиниб бунга берилади. Қул ҳақларига аҳамият бериб, бундан жуда эҳтиёт бўлиш керак.