Untitled Document

Ўқинг қизиқ... Туркманистон ҳақида (2)

7. Туркманистон гиламлари бутун дунёга машҳурдир. Ашхабодда ягона гилам музейи мавжуд. Музейнинг энг қиммат экспонати 1942 йилда тўқилган майдони 193 кв метрли гиламдир. 1996 йилда туркманлар, майдони 266 кв. метр ва оғирлиги ярим тонна келадиган иккинчи йирик гиламни тўқишди. Ниҳоят 2001 йил 301 кв. метрлик, оғирлиги 1.2 тонна келадиган гилам тўқишди. Бу гилам гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

8.  Туркманистон – собиқ иттифоқнинг барча давлатлари бу мамлакатга ташриф буюриши учун виза талаб қиладиган ягона давлат ҳисобланади.

9. Туркманистоннинг ўзига хос фахри, бу Ахал-теке отларидир. Ахал-теке оти давлат герби ва банкнотларида ҳам тасвирланган. Бу отлар ҳаттоки рекорд ўрнатган, яъни 2.20 баландликка секириб, гиннес рекордлари китобига киритилган. Ахал-теке отлари алоҳида боқилади, ҳеч қачон суруви билан боқилмайди. Агар Ахал-теке отларини сотиб олмоқчи бўлсангиз чўнтагингизда кўпи билан уч миллион доллар бўлиши керак.

10.  2011 йилда президент фармони билан Туркманистоннинг барча биринчи синф ўқувчиларига давлат ҳисобидан ноутбук совға сифатида тақдим этилган.

Шеърият...

Дарвешлик

 

Дарвешлик деганлари хирқа билан тож эмас,

Кўнглин дарвиш айлаган хирқага муҳтож эмас.

Хирқанинг не айби бор, сен ҳақ йўлда юрмасанг,

Боргил, йўлингга кетгил, эр йўли қолмоч* эмас.

Дерсан: шайхнинг йўлига - ялангоёқ, ялангбош,

Эр таниган тирикдир, ялангоёқ оч қолмас.

Туриб маърифат сўйлар эранга Юнус Эмрам

Йўл эр билан юрилар, йўлсизга йўлдош эмас.

 

*Қолмоч – бекор, беҳуда.

Юнус Эмра